Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда 2 ёшли бола "Дамас" уриб кетиши натижасида вафот этди

Наманганда 2 ёшли бола "Дамас" уриб кетиши натижасида вафот этди

Наманганда охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2023 йил 20 апрель куни соат 14:00 ларда Косонсой тумани “Ровот” МФЙ Ровот кўчаси ички йўлида 1966 йилда туғилган фуқаро “Дамас” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2021 йилда туғилган болани уриб юборган. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи “бош мия ёпиқ шикасти, пешона юз соҳаси шилинган жароҳати” билан туман шифохонасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай бола шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 19:52 28.04.2023. Ўқилди: 3298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!