Бугун 5 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда 1,5 млрд қарзи бор тадбиркор тўйхонасидан айрилиши мумкин

Наманганда 1,5 млрд қарзи бор тадбиркор тўйхонасидан айрилиши мумкин

Қарзни ундиришда гаров мулки ҳам эътибордан четда қолмайди. Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Бюронинг бошқарма АМИБ иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор МЧЖдан ундирувчи «Kapitalbank» АТБ фойдасига 1,5 миллиард сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорликнинг таъминоти сифатида гаровга қўйилган тўйхона биноси белгиланган тартибда хатланди.

Эндиликда қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу мулк бўйича тегишли ижро ҳаракатлари давом эттирилади.

Мақсад — суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва амалда ижро этилишини таъминлаш!

Киритилди: Бугун 15:50. Ўқилди: 235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!