Наманган вилоятидаги Косонсой, Мингбулоқ ҳамда Тўрақўрғон туманларининг электр таъминотида узилишлар бўлди.
Ҳодиса юзасидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати маълумот берди.
"Барча ҳудудларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам 14-15 октябрь кунлари кучли шамол ва ёмғир кузатилиши оқибатида вилоятдаги аксарият туман, шаҳарларда тармоқларда носозликлар юзага келди.
Тезкор бригада ходимлари юқоридаги муаммоларни бартараф қилиш ишларини бажаришмоқда. Агар сизнинг ҳудудингизда ҳам узилишлар содир бўлган вақтида https://t.me/namenergy телеграм орқали тўғридан-тўғри мурожаат йўллашингиз мумкин", дейилади хабарда.
Истеъмолчилардан мазкур узилишлар сабаб юзага келган ноқулайликлар учун узр сўралди.