Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Наманган вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Наманган вилоятида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва электр таъминоти корхонаси ҳамкорлигида Давлатобод туманида ўтказилган назорат тадбирида фуқаро М. Ж. га қарашли метални қайта ишлаш цехида ўлчов ускуналарини қасддан узиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 163 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:15 13.10.2025. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!