Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Наманган ва Жиззах вилоятларида акциз маркасиз тамаки ҳамда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

A A A
Наманган ва Жиззах вилоятларида акциз маркасиз тамаки ҳамда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими ва ЙҲХБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “lacetti” русумли автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.Ш. хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 77,5 млн сўмлик 2 турдаги жами 5 250 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Бахмал ва Дўстлик тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманлардаги “Q.Q.” ва “А.А.” МЧЖларга қарашли савдо дўконларидан жами 888 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 578 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:47 14.12.2024. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!