Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нам салфеткаларни сотиш тақиқланадими?

A A A
Нам салфеткаларни сотиш тақиқланадими?

Буюк Британияда нам салфеткалар сотувини чеклаш бўйича жиддий сўровнома ўтказилмоқда. Бунга сабаб, уларнинг ҳожатхонага ташланишидир. Натижаларга кўра, 93 фоиз канализация трубаларига тиқилиб қолишларга айнан нам салфеткалар сабаб бўлади.

Гап шундаки, салфеткалар таркибида пластик мавжуд ва улар сувга худди қоғоз каби эриб кетмайди. Мамлакат ҳукумати ишлаб чиқарувчилар олдига масалани кўндаланг қўйди: улар ё пластиксиз салфетка ишлаб чиқаришади ёки бутунлай ишларини тўхтатишади.

Полиэтилен пакетларнинг қанчалик хавфли эканлигини биз яхши биламиз, худди шу қусурларга нам салфеткалар ҳам эга. Масалан улар океанга тушиб кетса ва у ерлик маҳлуқлар истеъмол қилишса, ўлишлари муқаррар. Худди шу ҳолат ёввойи ҳайвонлар билан ҳам содир бўлади.

Мамлакатдаги фожеа кўламини кўрсатиш учун “The Guardian” нашри бир маълумотни эълон қилган. Унга кўра, биргина Кент шаҳри аҳолиси канализацияга 2 000 тонна нам салфетка ташлар экан. Мана сизга қонунга итоаткор инглизлар!

Киритилди: 09:26 14.05.2018. Ўқилди: 1584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар