Хабарингиз бор, “Реал” клубининг собиқ футболчиси Криштиану Роналду айни дамда “Ювентус” сафига ўтган. У янги мавсумда А серияда тўп суради.
Хориж нашрлари ва мухлислар Криштиануга Италияда рақобатчи йўқ эканлигини таъкидлашаётганди. Аммо Лучано Спалетти бошқача фикрда. Унинг таъкидлашича, “Интер” аъзоси Иван Перишич Роналду билан тенглаша олади.
“Фақат Перишичгина жисмоний жиҳатдан Роналду билан тенглаша олади. У тезкор, жисмонан бақувват, шунингдек, тўпни дарвозага аниқ йўллай олади ва бош билан гол уришни ҳам уддалайди”, деди Спалетти.