«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Сеск Фабрегас ёзда жамоадан кетишни хоҳлаган ҳужумчи Лионель Месси билан боғлиқ вазият хақида гапирди.
«Шунча йилдан кейин Мессидан яна нимани сўраш мумкинлигини билмайман. Сиз жамоага жуда кўп нарсалар берасиз, лекин фақат охиргиси эсда қолади. Мен клубда унга зарар етказмоқчи бўлган шахсларни кўрганман, лекин унинг «Барселона»да қолганидан миннатдорман.
У ўзини ёлғиз ҳис қиляпти деб ўйламайман, гарчи унинг ёнида Суарес бўлмаса ҳам», – дея Фабрегаснинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. У ҳамон клубдан кетиш ниятида.