Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Наботот ва ҳайвонот оламининг чорак қисми йўқолиб кетиш арафасида

A A A
Наботот ва ҳайвонот оламининг чорак қисми йўқолиб кетиш арафасида

2013 йилнинг декабрида 3 март — БМТ Бош Ассамблеяси "Бутунжаҳон ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни"ни эълон қилган эди. 1973 йилнинг айнан шу кунида "Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция" (CITES) имзоланган.

2014 йил 3 мартдан бошлаб "Бутунжаҳон ёввойи табиат куни" дунёнинг турли мамлакатларида нишонлана бошлаган.

2023 йилги мавзуси: “Ёввойи табиатни асраш бўйича ҳамкорлик” бўлди. У йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонларнинг аҳволига эътиборни қаратиш, шунингдек, уларни ҳимоя қилиш бўйича ечим топиш ва аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган.

"Сайёрадаги ҳайвон ва ўсимлик турларининг 25 фоизга яқини йўқолиб кетиш хавфи остида", дея хабар берди Анадолу нашри биологик хилма-хиллик ва экотизим хизматлари бўйича ҳукуматлараро илмий-сиёсат платформаси (IPBES) ҳисоботига таяниб.

Ҳисоботда инсоният сўнгги 50 йил ичида табиий экотизимларни қандай вайрон қилгани ҳақида кўплаб тафсилотлар, шунингдек, шошилинч чоралар кўрилмаса, келгуси ўн йилликларда нима содир бўлиши мумкинлиги маълум қилинган.

Ер юзасининг қарийб бешдан бир қисмига инвазив бегона турлар, шу жумладан, биохилма-хиллиги юқори бўлган ҳудудлар таҳдид солмоқда. Инвазив турлар сони 50 йил ичида икки баравар кўпайган. Бу ўсиш тирик мавжудотларга ҳам, экотизимларга ҳам жиддий таҳдид солиб турибди.

Бошқача қилиб айтсак, сўнгги 50 йил ичида иқтисодий ўсиш, аҳоли сонининг кўпайиши ва жаҳон савдосининг ўсиши туфайли биологик хилма-хиллик катта зарар кўрди. Пластмассадан ифлосланиш, айниқса денгизларда, 1980 йилдан бери 10 баравар кўпайиб, флора ва фаунанинг камида 267 турига таъсир кўрсатди.

Пластик ифлосланиш бу даврда денгиз тошбақаларининг 86 фоизи, денгиз қушларининг 44 фоизи ва денгиз сутэмизувчиларнинг 38 фоизига таъсир кўрсатди.

Амфибияларнинг 40 фоиздан ортиғи, шунингдек, риф маржонларининг 33 фоизи йўқ бўлиб кетиш арафасида.

Йўқолиб кетиш хавфи даражаси ўртача кўрсаткичдан камида юзлаб марта юқори.

Ҳисоботда ҳашаротлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган, аммо ҳозирги маълумотлар шуни кўрсатадики, умуртқасиз артроподлар синфи турларининг 10 фоизи ҳам йўқолиб кетиш хавфи остида турибди.

Киритилди: 21:57 05.03.2023. Ўқилди: 3603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!