Бугун 21 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилиш учун даъвогарлик қилади

Мюнхен 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финалини қабул қилиш учун даъвогарлик қилади

Мюнхен кенгаши 2028 йилги Чемпионлар Лигаси финал баҳсини “Альянц Арена”да ўтказиш бўйича шаҳар аризасини маъқуллади.

“2025 йилда Мюнхен энг юқори савиядаги йирик халқаро спорт мусобақаларини қабул қилишга қодир эканини яна бир бор исботлади. Бундай турнирларни такроран ўтказиш Мюнхенни дунёга меҳмондўст, спортни севадиган ва юқори самарадорликка эга ташкилотчи шаҳар сифатида намоён этиш учун ажойиб имконият бўлади”, – деди мэр Доминик Краузе.

ЕЧЛ-2027/28 финали ўтказиладиган жойни УЕФА ижроқўми 2026 йилнинг сентябрь ойи ўрталарида белгилайди.

2027 йилги ЕЧЛ финали эса Мадриддаги “Метрополитано” стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:04 20.08.2026. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!