Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«МЮ» португалиялик суперюлдузни нишонга олди

«МЮ» португалиялик суперюлдузни нишонга олди

"Манчестер Юнайтед" ёзда таркибни ўзгартиришни режалаштирмоқда. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра "қизил иблислар"нинг мақсадларидан бири чап қанот ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишдир. Манкунианликлар Майкл Каррик жамоа бошқарувида қолиши ёки қолмаслигидан қатъи назар, тўрт ҳимоячи схемасига таянишни режалаштирмоқда.

"МЮ" радарида "Милан" вингери Рафаэль Леау турибди. Италиядаги манбаларнинг айтишича, "россонерилар" ёзда 27 ёшга тўладиган португалиялик футболчининг трансферини кўриб чиқишга тайёр. Леау А Сериянинг энг қиммат футболчилари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди - Transfermarkt портали уни 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"дан Илман Ндиайе ва "Челси"дан Тайрик Жорж вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 23:35 28.01.2026. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!