Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«МЮ»нинг келажаги ким бўлиши айтилди

«МЮ»нинг келажаги ким бўлиши айтилди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим жамоа яримҳимоячиси Кобби Майну ҳақида фикр билдирди.

«Кобби Майну — “Манчестер Юнайтед”нинг келажаги. У шунчаки ўз имкониятини кутмоғи лозим. Футболда ҳаммаси икки кун ичида ҳам ўзгариб кетиши мумкин. Агар биз унинг ўрнига ҳеч кимни трансфер қилмасак, уни қўйиб юбориш қийин бўлади. Жамоада барибир етишмовчилик бор… Бу ерда ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин», — дейди Аморим.

Аввалроқ Майну қишки трансфер ойнасида клубдан ижарага қўйиб юборилишини сўрагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ёш футболчи ўзига етарлича ўйин вақти берилмаётганидан норози.

Жорий мавсумда Кобби Майну «МЮ» сафида 12 та учрашувда иштирок этди. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 11:48. Ўқилди: 210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!