Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"МЮ" - EЧЛ ва ЕЛнинг барча 72 жамоаси орасида бирорта ўйинда мағлуб бўлмаган ягона клуб

"МЮ" - EЧЛ ва ЕЛнинг барча 72 жамоаси орасида бирорта ўйинда мағлуб бўлмаган ягона клуб

"Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг барча 72 иштирокчиси орасида еврокубок ўйинларида ҳали мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" Европа Лигасида бешта ғалаба ва учта дуранг қайд этиб, 18 очко билан умумий босқичда учинчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, манкунианликлар Англия Премьер-лигаси (АПЛ) доирасидаги 25 ўйиннинг 12 тасида мағлуб бўлди ва 29 очко билан атиги 15-ўринни эгаллаб турибди.

Жорий мавсумдаги барча еврокубоклар, жумладан, Конференциялар лигасига келсак, "МЮ"дан ташқари яна икки жамоа мағлубиятсиз ўйнамоқда - Лондоннинг "Челси" ва Португалиянинг "Витория Гимарайнш."

Рубен Аморим жамоаси Европа Лигаси 1/8 финалида "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 17:45 22.02.2025. Ўқилди: 671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!