Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Мьянманинг Мандалай аэропорти дрон ҳужумидан сўнг фаолиятини тўхтатди

Мьянманинг Мандалай аэропорти дрон ҳужумидан сўнг фаолиятини тўхтатди

Мьянманинг иккинчи йирик шаҳрига хизмат кўрсатувчи Мандалай халқаро аэропорти (Тада-У) дрон ҳужуми туфайли тўхтатилди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум пайшанба куни содир бўлган. Дрон ҳужуми давом этаётган фуқаролар уруши фонида Мянма ҳарбий кучларига қаршилик кўрсатаётган исёнчилар томонидан амалга оширилган.

Пайшанба куни кечқурун Myanmar Airways International ўзининг расмий Facebook саҳифасида Тада-У халқаро аэропортига ва ундан барча халқаро рейслар вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.

Ички рейслар кейинги хабарнома берилгунга қадар яқин атрофдаги аеропортга йўналтирилади. Авиакомпания "операцион сабаблар" ни келтирди.

Киритилди: 14:40 11.09.2026. Ўқилди: 505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!