Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп Ямандаги ҳутийларга зарба беришдан бош тортди

Трамп Ямандаги ҳутийларга зарба беришдан бош тортди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ямандаги ҳусийларга қарши зарбалар беришдан бош тортди.

Бу ҳақда Axios нашри АҚШ расмийсига таяниб хабар бермоқда.

"Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон президент Трампга икки марта қўнғироқ қилиб, Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳ Қизил денгиздаги стратегик нуқтага яқинлашаётган бир пайтда ҳусийларга қарши зарбалар беришни сўради", дейилади хабарда.

Порталга кўра, Оқ уй раҳбари рад жавобини берган ва АҚШ расмийлари маъмуриятнинг ҳусийлар ишларига бевосита аралашиш режаси йўқлигини таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!