Таиланд Мянмадаги фирибгарлик қурбонига айланган икки нафар Ўзбекистон фуқаросини ватанга қайтаришда ёрдам берди.
Улар фирибгарлар томонидан алдаб олиб кетилиб, Мянмада ноқонуний фаолиятга — хусусан, телефон ва интернет орқали молиявий фирибгарлик билан шуғулланувчи қўнғироқ марказларида мажбуран ишлашга жалб қилинган.
Таиланд расмийлари уларни аниқлаб, Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси орқали уйларига қайтишларига кўмаклашди.