Мандалай шаҳрида 7,7 магнитудали зилзиладан беш кун ўтиб, бир эркак вайроналар остидан қутқарилди.
Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 53 ёшли эркак қулаган меҳмонхона вайроналари остида 125 соат вақт ўтказган. Аниқлик киритилишича, бу минтақадаги ягона нажот эмас: қўшни Сагаинг шаҳрида ўша куни яна бир тирик қолган эркак топилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.
Қайд этилишича, зилзила оқибатида 500 га яқин бино зарар кўрган.