Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Музокараларнинг навбатдаги босқичи: Украина ва Россия вакиллари 23–24 июл кунлари Истанбулда кўришади

Музокараларнинг навбатдаги босқичи: Украина ва Россия вакиллари 23–24 июл кунлари Истанбулда кўришади

Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи 23–24 июл кунлари Истанбулда бўлиб ўтиши мумкин.

Бу ҳақда Туркиянинг Independent Тürkçe нашри дипломатик манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ушбу ҳафтада Россия билан музокаралар ўтказишни таклиф қилганини билдирганди.

Украина президентининг сўзларига кўра, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Россия томонига навбатдаги учрашувни келаси ҳафтада ўтказишни таклиф қилганини маълум қилган.

Киритилди: 12:35 21.07.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!