Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Московский Комсомолец” газетаси Озарбойжонни нацистлар Германиясига қиёслади

“Московский Комсомолец” газетаси Озарбойжонни нацистлар Германиясига қиёслади

Deutsche Welle газетаси “Украинадан кейин Боку ҳам ёдгорликларга қарши уруш эълон қилди” сарлавҳали мақола чоп этди. Унда Қорабоғда рассом Иван Айвазовский ҳайкалининг бузилиши билан Германияда фашистлар ҳокимиятга келганидан сўнг немис физиги Генрих Герц бюстининг олиб ташланиши ўртасидаги ўхшашлик келтирилган.

"Машҳур физикка нисбатан немис фашистларининг қаршилиги унинг келиб чиқиши билан боғлиқ эди. Герцнинг отаси насроний динига ўтган яҳудий бўлган. Айвазовский ҳайкалининг бузилишига ҳам асосий сабаб рассомнинг келиб чиқиши бўлган. Унинг отаси ХVIII асрда Ғарбий Арманистондан Галицияга кўчиб келган арманлардан эди. Айвазовскийнинг черков қайдларидаги исми “Ованес Айвазян” деб қайд этилган", дейилади “Московский Комсомолец” мақоласида.

Боку ва Москва ўртасидаги муносабатлар, Екатеринбургда куч тузилмалари рейди вақтида озарбайжонлик Зиёвуддин ва Гусейн Сафаровлар ҳалок бўлганидан сўнг кескинлашди. Озарбойжон суд-тиббиёт экспертлари улар калтаклангани ва қийноққа солинганини аниқлади. Бу воқеалардан сўнг Бокуда Россиянинг давлат ахборот агентлиги — “Sputnik Озарбойжон” раҳбарлари ҳибсга олинди ва “ФСБ фойдасига ишлаш”да айбланди. Бундан ташқари, яна 11 нафар россиялик “гиёҳванд моддалар савдоси ва кибержиноятларда” айбланиб, ҳибсга олинди.

Киритилди: 23:35 03.08.2025. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!