Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Мутахассис: Молекуляр-генетик текширувлар орқали камида 50 турдаги наслий касалликларни олдиндан аниқлаш мумкин

Мутахассис: Молекуляр-генетик текширувлар орқали камида 50 турдаги наслий касалликларни олдиндан аниқлаш мумкин

🔬 Ирсий касалликлар — миллат генофондига энг катта таҳдидлардан бири. Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, акушер-гинеколог, тиббиёт фанлари доктори Шаҳноза Зуфарова никоҳланувчи ёшларда молекуляр-генетик таҳлиллар ўтказилиши гўдаклар ирсий касалликлар билан туғилишининг олдини олишда катта қадам бўлишини таъкидлайди.

📌 Мутахассис айни шу мавзуда ССВ Матбуот хизматига муҳим фикрларини билдирди:

— Молекуляр-генетик таҳлиллар инсонларда гендан генга ўтиб келаётган ирсий касалликларни аниқлашда қўлланилади. Уларнинг юртимизда кенг тарқалган турларидан бири спинал мушак атрофияси (СМА)дир, — дейди Шаҳноза Зуфарова. — “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан молекуляр-генетик тестдан ўтказилиши белгиланган.

🗓 Ушбу жараён 2023 йилдан бошлаб йўлга қўйилади ва марказимиз ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий тузилмалари орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази лабораториясида амалга оширилади.

🧪 Никоҳланувчи шахсларни молекуляр-генетик тестдан, ҳомиладор аёлларни молекуляр-генетик диагностик лаборатор текширувдан ўтказиш никоҳланувчи томонлардаги ирсий занжирларни топиш имконини беради.

📉 Шу пайтгача никоҳдан олдин генетик текширувлардан ўтиш ихтиёрий эди. Табиийки, ҳамма ҳам бунга эътибор беравермаган. Бу эса наслнинг заифлашиб боришига сабабчи бўлиб қолиши мумкин.

🔎 Бироқ бу хавфни яхши англайдиган юртдошларимиз ҳам бор. Улар бизга мурожаат қилганда зарур генетик таҳлилларни олиб, натижаларига кўра консультациялар бериб келяпмиз.

✅ Мутахассислар фикрича, молекуляр-генетик тешкирувларни чуқурлаштириш орқали Ўзбекистонда чақалоқлар камида 50 турдаги наслий касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мумкин экан.

⚖️ Буни амалиётга кенг татбиқ қилиш учун бизга қонуний асос керак эди. Шу ҳуқуқий пойдевор яратилгач, 2023 йилдан никоҳланувчи шахсларда ялпи генетик таҳлилларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Киритилди: 12:56 01.02.2023. Ўқилди: 1985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!