Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мусулмонлар идораси Chatgptдан фойдаланмасликка чақирди

Мусулмонлар идораси Chatgptдан фойдаланмасликка чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларга жавоб олишни жоиз эмас дея таъкидлади.

Хабарга кўра, шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш керак.

Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди, дейилади хабарда.

Киритилди: 08:40 15.06.2025. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!