Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Япония ўзининг ғаройиботлари билан доимо одамларни лол қолдирган. Биргина қайғули Нагоро – қўғирчоқлар қишлоғини олайлик.

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Сайёҳларни яна бир жалб қиладиган мўъжизалардан бири бу – Таширо оролининг мушуклар учун жаннатга айлантирилгани. Япон халқининг мушукларга ўзига хос муносабати кўп асрлар олдин бошланган. Яъни бу оролда ипакчилик гуллаб-яшнаган ва жуда қиммат бўлган даврга тўғри келади – юқори мансабли амалдорларнинг ойликлари ипак билан ҳисоб-китоб қилинган. Ипакни сичқонлардан асраш учун бу оролга мушуклар олиб келинган. Мушуклар сичқонлар билан муваффақиятли курашгани боис уларга ибодатхоналар ва ёдгорликлар ўрнатилгани бежиз эмас.

Вақт ўтиб аста-секин ипак ишлаб чиқариш пасайиб, унинг ўрнида балиқчилик ривожланган. Шундан сўнг бу ерда мушукларнинг олтин даври бошланди. Японлар ҳар доим мушуклар омад ва пул олиб келишига, шунингдек, об-ҳавони башорат қилиши мумкинлигига ишонишган ва ҳозир ҳам ишонишади. Балиқчилар тўрларга балиқ кўплаб тушишини мушукларнинг пойқадамидан деб билишади ва албатта уларни тўйгунича балиқ билан меҳмон қилишади.

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Ҳозирда оролда иккита қишлоқ, мушуклар шарафига 10га яқин ибодатхоналар қурилган. Сайёҳлар учун Манга ороли деб номланган курорт эҳтиёткорлик билан қурилган. Сайёҳлик мажмуаси мушукнинг боши шаклидаги бир нечта ёғоч уйлардан иборат бўлиб, бу ерда меҳмонлар учун озиқ-овқат, ичимликлар ва сувенирлар сотилади. Порт йўлида эса турли хил мушуклар тасвирланган кўплаб майда ҳайкалчалардан ясалган улкан ҳайкал, ҳатто ёдгорлик ҳам бор. Ушбу асарлар 2010 йилда Токио Санъат университети талабалари томонидан яратилган.

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Масалан, панжасини кўтарган Манеки-неко ўтирган мушук тасвирланган халқ ҳунармандчилиги ҳайкалчаси омад келтиради, бу омад чақирувчи мушук ёки бахт мушуги деб аталади. Бундай ҳайкалчалар ёғоч, суяк, чинни, лой ва ҳатто ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган.

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Балиқ овлашдан ташқари, оролга бу ер ҳақида интернетдан хабар топган 40 дан ортиқ сайёҳлар ҳар куни ташриф буюради. 1955 йилда орол аҳолиси деярли 1000 кишини ташкил этган бўлса, ўшандан бери у 70 кишига камайди, ёшлар шаҳарларга кетишди, мактабда ўқийдиган болалар йўқлиги сабабли ёпилди. Ҳозир бу ерда кексалар ва ўрта ёшлилар яшайди. Статистик маълумотларга кўра, оролда ҳар 70 япон учун 500 мушук тўғри келади.

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Бу ернинг аҳолиси қўшнилари билан эҳтиёткор муносабатда бўлишади, уларни уйларига қамаб қўймайдилар – мушуклар фақат эркинликда тўлиқ ҳаёт кечиришади, орол мушуклари хоҳлаган нарсани қилишлари мумкин, деб ўйлашади. Мушуклар кўчаларда, қирғоқ бўйлаб сайр қилишади, агар хоҳласалар, одамларнинг уйларига кирадилар ва уларни ҳайдаб чиқариш мумкин эмас. Бундан ташқари, улар учун алоҳида уйлар, овқатланиш ва дам олиш жойлари мавжуд. Мушукларнинг хавфсизлиги ва овқатланишини таъминлаш учун бу ерда махсус ходимлар, шунингдек, мажбурий ветеринария пункти мавжуд бўлиб, уларнинг вазифаси мушукларни кузатиш, уларни текшириш, эмлаш ва керак бўлганда даволашдир. Қаттиқ қоида бор – мушуклар стрессга тушмаслиги учун оролга итларни олиб келиш тақиқланади.

Бу ерда ҳамма қулайликлар тўрт оёқли жониворлар – мушуклар учун яратилган. Сайёҳлар уларни ширинликлар билан сийлашади, ҳатто баъзи мушуклар бу сийловлардан ортиқча вазнга эга. Шу боис орол маъмурияти ташриф буюрган сайёҳларга мушукларни боқишни тақиқловчи қоидани жорий қилган.

Орол марказидаги икки қишлоқ ўртасида марҳум мушук шарафига зиёратгоҳ барпо этилган. Бир пайтлар балиқчилар балиқ овлаш учун тош йиғишган ва битта тош мушук бошига тушиб кетган, натижада у вафот этган. Бу фожеадан аҳолининг қайғуси шунчалик катта эдики, улар ўрмонда Неко Жинжа ибодатхонасини қуришди, унинг ёнига эса мушукни кўмишди. Аҳолининг мушукларга алоҳида ихлос қилишига яна бир сабаб 2011 йилда Cат оролида содир бўлган зилзила. Кучли зилзиладан кейин мушуклар қаттиқ миёвлаб сув тошқинидан огоҳлантиришган. Яъни мушуклар зилзила яқинлашаётганини сезишган, улар миёвлаб, ҳар ёққа югуришган, одамлар ҳам хавотирга тушишган – мушуклар билан бирга сувдан узоқроқда оролнинг тепасига чиқишган. Бундай ҳаракатлар туфайли табиий офат қурбонлари сони жуда кам эди. Қизиғи шундаки, жабрланган орол аҳолиси қутқарувчилардан биринчи бўлиб мушуклар учун озуқа сўрашган.

Мушуклар омад келтиради, деган ишончга яна бир сабаб сайёҳлар туфайли нафақат японияликлар, балки чет элликлар ҳам оролда мўъжизаларга дуч келганини айтишади, яъни сайёҳлар мушуклар билан озроқ яшаш бахтига эришадилар – энг яхши кунларда ташриф буюрувчилар сони 100 кишидан ошади. Одамлар мушуклар билан мулоқот қилишади, суратга олишади, фотосуратлар ва видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирадилар. Ва сайёҳлар оқими янада кўпаяди.

Оролдаги мушукларнинг фотосуратлари орасида мандарин рангли мушуклар жуда кўп эканлигини кўрасиз. Сабаби бу жой изоляция қилинган – ташқаридан бошқача зотли мушуклар келиб қўшилмайди.

Мушуклар учун жаннатга айланган орол

Хуллас Таширо оролининг мушуклари бахтли: улар одамлар билан уйғунликда яшайдилар ва ноқулайлик ҳис қилмайдилар.

Киритилди: 00:30 13.11.2024. Ўқилди: 965 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!