Россиянинг Мурманск вилояти ҳудудида электр таъминотидаги узилишлар туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди.
Бу ҳақда 25 январь, якшанба куни вилоят губернатори Андрей Чибис маълум қилди.
Унинг Telegram ижтимоий тармоғида ёзишича, «Россети» мутахассислари кеча-кундуз иш олиб бораётганига қарамасдан, ҳозирга қадар электр узатиш линияларини тўлиқ тиклашга муваффақ бўлмаган. Вазириятга кўра, вазият ноқулай об-ҳаво шароити ва ер релефининг ўта мураккаблиги, жумладан тик кўтарилишлар сабаб янада қийинлашмоқда.