Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди

Мураккаб вазиятда қолган меҳнат мигрантларига молиявий ёрдам миқдори оширилди

«Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда мураккаб молиявий вазиятда қолган фуқароларга ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам пули миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробаридан 5 баробаригача оширилди.

Шунингдек, вақтинчалик яшаш жойисиз қолган фуқароларнинг вақтинчалик яшаш жойларига (хостел) жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар 300 АҚШ долларидан, 500 АҚШ долларгача оширилди.

Шу билан бирга, хорижий давлатларга ташкилий тарзда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти ўрнини қоплаш 300 минг сўмгача, оғир турдаги касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодисаларга учраган фуқароларни даволаниш билан боғлиқ харажатлари 1000 АҚШ долларидан, 1500 АҚШ долларгача оширилади.

Мураккаб молиявий вазиятда қолган барча аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари беғараз тарзда Ватанга қайтарилади.

Киритилди: 09:19 23.04.2025. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!