Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Муниса Ризаева ўзидан кичик инсонга турмушга чиқаётганини маълум қилди

Муниса Ризаева ўзидан кичик инсонга турмушга чиқаётганини маълум қилди

Дубайда ҳордиқ чиқараётган хонанда Муниса Ризаева Instagram’даги жонли эфирда мухлисларининг қачон турмушга чиқиши ҳақидаги саволларига жавоб берди.

«Тўй бошлавордик, турмушга чиқяпман. Худо хоҳласа, январь ёки февралда тўйим бўлади. Ошга келасизлар. Мухлисларим учун алоҳида тўй қиламан», — дейди хонанда.

Муниса Ризаева бўлғуси турмуш ўртоғи ўзидан кичик эканлигини таъкидлади.

«Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас», — дейди хонанда.

Аввалроқ хонанда Дубайда Луис Каспер Дунвебер исмли миллионер билан овқатлангани ҳамда бирга вақт ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 15:51 08.01.2021. Ўқилди: 18086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!