Хонанда Муниса Ризаева ўзининг "Instagram" саҳифасидаги жонли эфирида кийинишини танқид қилган Аброр Мухтор Алий ҳақидаги фикрларга “У билан судда кўришаман” дея изоҳ қолдирди.
Хонанда ўзининг "Instagram" саҳифасига жойлаштирган сурати остида қолдирилган Аброр Мухтор Алий ҳақидаги изоҳларга «Мен у билан нимани ‘"разбор" қиламан! У билан судда кўришаман», деб жавоб берган.
“Муниса Ризаева муслима аёлларимиз тўғрисида ўзи лойиқ бўлмаган гапларни гапириб юборди. Бу гапни ўзича оқлаши мумкин, мен ундай эдим, бундай эдим, деб. Менинг қалбим “кристальний”, дейиши ҳам мумкин. Мен ер юзида қораман, мен жуда ҳам расво бўлиб кетяпман, дейдиган одам йўқ. Ўғри ҳам ўзини ҳақман дейди, фохиша ҳам ўзини тўғриман дейди. Мен бу билан Муниса Ризаевани фохиша деяётганим йўқ. Одамлар Муниса Ризаеванинг жонли мулоқотида очиқ-сочиқ кийинибсиз, деса “кўрганмиз ҳижоблиларни”, деб ҳижобга “сакраяпти”.
Сенга айтиляпти кийимингни тўғрилагин, деб. Йўқ, менинг қалбим тоза, деб кетавер. Ҳижоблиларни нимага тилга оляпсан? Кўрган бўлсанг, сендан кимдир сўраяптими? Сенинг нима ишинг бор? — Шу гап сўралгани учун биздан хафа. Хафа бўлган бўлса, бурнини тишласин. Тишлай олмаса, ўша тажрибани қилсин”, дейди Аброр Мухтор Алий жонли эфирда.