Муҳожирларни олиб кетаётган ҳаддан ташқари юкланган қайиқ Британияга етиб бориш учун Ла-Манш бўғозини кесиб ўтмоқчи бўлганида ағдарилиб, бир киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда душанба куни Ла-Манш ва Шимолий денгизнинг Франция денгиз префектураси маълум қилди.
"Жами 62 киши қутқариб олинди ва уларга давлат хизматларидан ёрдам кўрсатилди. Улардан икки киши вертолёт билан Булон-сюр-Мер шаҳридаги касалхонага етказилди, бир киши ҳалок бўлди", — дейилади префектура матбуот хизматида.
Франциянинг ноқонуний иммиграцияга қарши агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йил 2018 йилдан бери Бўғозда ўлимнинг энг юқори сони бўлди. У ерда 78 киши ҳалок бўлди.