Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Муҳим! Тошкент ва вилоятлараро такси қатновлари тикланадими?

A A A
Муҳим! Тошкент ва вилоятлараро такси қатновлари тикланадими?

Айни дамда карантин чоралари енгиллаштирилаётган бир пайтда Тошкент ва вилоятлараро такси қатнови тикланадими, деган савол фуқароларни ўйлантираётган эди.

Демак, Республика марказий комиссиясининг бугунги қарорига кўра,

вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

? доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

? қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

Киритилди: 22:21 06.05.2020. Ўқилди: 7764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!