"Рома" "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг трансферига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда Ла Repubblica.
Манбага кўра, 33 ёшли мисрлик футболчининг трансфери яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида батафсил муҳокама қилиниши мумкин. Айни пайтда Рим жамоасида Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган мамлакатлардан легионерлар учун квота аллақачон тўлган.
Шу билан бирга, iNews хабарига кўра, Саудия Арабистони жамоалари Салоҳнинг трансферига қизиқиш билдирмаяпти.
Ҳужумчи 2025/26 йилги мавсумда 20 та ўйинда 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳолаган.