Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас

Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас

Ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ клубини ўзгартириши мумкин. Арне Слот билан бўлган аввалги келишмовчиликлар, шунингдек, ушбу мавсумдаги ишончсиз ўйин — буларнинг барчаси мисрлик футболчининг келажак борасидаги позициясига таъсир ўтказмоқда. Салоҳ шартномаси тугашига бир йил қолганда «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин.

«Foot Mercato» нашрининг хабар беришича, Салоҳнинг агенти аллақачон Саудиянинг «Ал-Иттиҳод» клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Ўтган йилдан фарқли ўлароқ, Муҳаммад ҳозирда Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга анча ижобий ёндашмоқда.

Шу ёзда Муҳаммад Салоҳ 34 ёшини қарши олади. Нуфузли «Transfermarkt» портали мутахассислари ҳужумчини 30 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 23:23 10.02.2026. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!