"Ливерпуль" юлдузи Муҳаммад Салоҳ катта эҳтимол билан келаётган ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Liverpool Echo хабарига кўра, 33 ёшли мисрлик юлдузни қўлга киритиш борасида ҳозирда Саудиянинг икки гранди "Ан-Наср" ва "Ал-Иттиҳод" кураш бошлаган. Улар аллақачон футболчининг вакиллари билан дастлабки алоқаларни ўрнатган.
"Қизиллар" 2027 йилнинг ёзигача шартномаси бор юлдузини трансферидан фойда олиш учун уни қўйиб юборишга қарши эмас.
Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан 42 миллион еврога сотиб олинганди. У жамоа учун жами 428 та ўйинда 252 та гол уриб, 121 та ассист амалга оширди.