“Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-205-сон 04.05.2024 й) қабул қилинди
Қарорга кўра, бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот (Халқаро мукофот) таъсис этилади.
Халқаро мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар 2 йилда бир марта қуйидаги
йўналишларда ўтказилади ва ғолиблар аниқланади:
🔹ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
🔹ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
🔹ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;
🔹хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
🔹хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;
🔹хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.
Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва БҲМнинг 300 баравари (102 млн сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.