Мўғулистонда мактаб таътиллари бошланганидан бери қизамиқ билан касалланганлар сони 6000 дан ошди.
Бу ҳақда мамлакат юқумли касалликлар миллий маркази хабар берди.
Маълумотларга кўра, 9 июнь куни мактабларда таътил бошланганидан буён қизамиқнинг лаборатория томонидан тасдиқланган ҳолатлари сони 6046 нафарга кўпайган бўлса, 3 июнда 5075 нафарни ташкил этган. "Касалхонага ётқизилган 616 нафар фуқародан 38 нафарининг аҳволи оғир. Беморлар билан фаол алоқада бўлган 36 307 нафар фуқаро шифокорлар назоратида", — дейилади бошқарма хабарида.
Аввалроқ у ўз фарзандлари билан навбатда турган фуқаролар оқимига дош бера олмаётгани, шошилинч ёрдам кутаётгани ҳақида хабар берилганди. Май ойида икки эмланмаган бола қизамиқдан вафот этган бўлса-да, расмийлар мактабларни карантин учун ёпмаган, уларда касалланганларнинг қарийб 40 фоизи 10-14 ёшли болалардир.