Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мудофаа вазирлиги саховатли юртдошларимизни эътироф этди

A A A
Мудофаа вазирлиги саховатли юртдошларимизни эътироф этди

Ҳозирги мураккаб шароитда бутун дунёда ишсизларнинг кўпайиши, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сонининг ортиб бориши кузатилмоқда. Бундай синовли кунларда барчани бирдамликка, сабр-тоқатга ва бағрикенгликка чақираётган мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди ва бир қатор ҳамюртларимиз ўз саховатпешалиги орқали элимиз, шифокорларимиз, армиямиз, қолаверса, коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб бораётган барча-барча билан бирга эканликларини исботлашмоқда.

Айнан эл бошига иш тушган шундай вазиятда бутун республикамиз бўйлаб минглаб тадбиркорлар аҳоли қатлами ва айрим ташкилотларга баҳоли-қудрат ёрдам кўрсатиш борасида ўрнак бўлишмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимиз аҳолисининг суркунали касалликларга чалинган фуқароларини, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган оилалар, нафақадаги ҳарбийлар ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун озиқ-овқат, гигиена, дори-дармон воситаларини етказиб бериш ишларида, шунингдек, блокпостларда хизмат бурчини бажараётган ҳарбийларга амалий кўмак бериб келаётган айрим нодавлат, нотижорат ташкилот вакиллари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлигининг бир гуруҳ офицерлари томонидан «Havoqand People», «DURDONA TEKSTIL», «MUMTOZBEGIM TEKSTIL BIZNES» масъулияти чекланган жамиятлари раҳбарларига ана шу мукофотлар топширилди. Шунингдек, «SHERXON ECO BILDING» ҳамда «TOSHKENT TARAQQIYOT BIZNES» хусусий корхоналари асосчиси Миразиз Мамажонов, «Premium Line» савдо уйи бош менежери Алеся Ким ҳам Мудофаа вазирлиги томонидан таъсис этилан мукофот ва махсус кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мудофаа вазирлиги саховатли юртдошларимизни эътироф этдиМудофаа вазирлиги саховатли юртдошларимизни эътироф этди

 

Киритилди: 13:00 03.05.2020. Ўқилди: 2943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!