Конституциявий кенгаш 9 октябрь куни бўлиб ўтган умумий сайловларнинг якуний натижаларини эълон қилганидан бери 24 соат ичида Мозамбикдаги тартибсизликларда камида 21 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Мозамбик ички ишлар вазири Пашуал Ронда маълум қилди.
"Конституциявий кенгаш сайловнинг якуний натижаларини эълон қилганидан сўнг, президентликка номзод Венансио Мондлейн бошчилигидаги мухолифат тартибсизликлар уюштирди, унда камида 21 киши ҳалок бўлди", — дейилади хабарда.
Вазир мамлакат шимолидаги Кабо Делгадо провинциясида мухолифат террорчилар билан ҳамкорликда ҳаракат қилаётганини тан олди.