Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мозамбик шимолий қирғоқларида кеманинг чўкиб кетиши оқибатида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

A A A
Мозамбик шимолий қирғоқларида кеманинг чўкиб кетиши оқибатида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Мозамбик шимолий қирғоқларида паромнинг чўкиб кетиши оқибатида 90 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, кемада 130 киши бўлган. Ҳалок бўлганлар орасида бир қанча болалар ҳам бор.

BBC хабарига кўра, Мозамбикнинг Нампула провинцияси раҳбари Жейми Нето ҳодиса оқибатида беш киши қутқариб қолинганини маълум қилган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Унинг сўзларига кўра, вабо эпидемияси тарқалаётгани ҳақидаги ёлғон маълумотлар туфайли кемада ваҳима бошланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 2022 йил сентябрь ойида Мозамбикда бошланган вабо эпидемияси мамлакатнинг шимолий ҳудудларига таъсир қилишда давом этмоқда. Умуман олганда, эпидемия бошланганидан 2023 йилнинг февралигача мамлакатда 37 киши вафот этган, 5237 та шубҳали ҳолат аниқланган.

Киритилди: 19:06 08.04.2024. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!