Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Москвадан Тошкентга 155 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

A A A
Москвадан Тошкентга 155 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

"Уральские авиалинии" авиакомпанияси Москвадан Тошкентга 155 нафар фуқарони етказди, деб хабар бермоқда Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги. 

"Тошкентдан Москвага авиакомпания 48 кишини чиқарди, уларнинг 18 нафари Беларусь фуқароларидир", - дейилади хабарда.

Чет давлатлардан ватандошларни қайтаришни мувофиқлаштирувчи Росавиация Ишчи гуруҳи маълумотларига кўра, 13 апрель санасидан 21 апрельга қадар 19 та четга олиб чиқиш рейслари амалга оширилган. 

Тузилган дастлабки график бўйича ташиш рейслари амалга оширилиши юзасидан қарор янги коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича РФ тезкор штаби томонидан қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўз ватанига қайтишга улгурмаган ўзбекистонликлар айни вақтда Москвадаги хостеллардан бирида навбатдаги чартер рейсларга навбат кутишмоқда. Уларнинг бошпанаси РФдаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари томонидан ташкиллаштирилган.

Ўзбекистон фуқаролари учун уч марталик иссиқ овқат ташкил қилинган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

Апрель ойи бошида дипломатик ваколатхона Россиядан ватанга қайтишни ичтаган Ўзбекистон фуқароларининг олиб чиқилиши 20 апрел санасига қадар қолдирилганини маълум қилган эди.

Киритилди: 12:52 23.04.2020. Ўқилди: 6381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар