Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Москвадаги адвокат мижозини квартира учун ўлдириб, жасадини ҳайвонлар кремацияси печида ёқиб юборди

Бу воқеа ўтган йил октябрь охирида Москва вилоятининг Солнечногорск туманида, ўлдирилган шахсга тегишли бўлган дала ҳовлида содир бўлган. Адвокат Сергей Зуев ва у бир неча йил давомида юритиб келган мижоз ўртасида уй-жой сотувига оид жанжал чиққан. Мижозининг кўчмас мулкини сотиб олишни истаган адвокат уни уч марта пичоқ билан урган. Эркак воқеа жойида вафот этган.

Жиноятдан сўнг Зуев шериги билан бирга ўлдирилган одамнинг жасадини ўзига тегишли чорвачилик фермасида ҳайвонлар учун мўлжалланган кремация печида ёқиб юборган. Қотилнинг дўсти эса Солнечногорск туманидаги ўша дала ҳовлини 5 миллион рублга сотишда ёрдам берган.

Орадан бироз вақт ўтиб, ўлдирилган шахснинг таниши полицияга мурожаат қилган. Тергов бир неча ой давом этган ва Москва тергов қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида Зуев ва унинг шериги қўлга олинган. Адвокат ҳозир тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Киритилди: 12:32 17.06.2025. Ўқилди: 1461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!