Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Москвада такси ва автобус иштирокидаги бахциз ҳодиса оқибатида беш киши жароҳатланди

Москвада такси ва автобус иштирокидаги бахциз ҳодиса оқибатида беш киши жароҳатланди

Москва шарқида 11 август куни кечқурун иккита машина ва автобус тўқнашди. Воқеа ҳақида Москва транспорт бошқармаси хабар бермоқда.

Ҳодиса соат 20:00 атрофида Парковая кўчасининг 9-уйи, 23-хонадони ҳудудида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши тан жароҳати олган.

ТAСС хабарига кўра, жабрланганлардан бири ҳомиладор аёл. У таксида автобусга бориб урилган.

Воқеа жойида полиция ходимлари ишламоқда. Воқеанинг сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 01:25 12.08.2021. Ўқилди: 2768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!