Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада портлаш: икки полициячи ҳалок бўлди

Москвада портлаш: икки полициячи ҳалок бўлди

Москва шаҳрининг Елецкая кўчасида 24 декабрга ўтар кечаси ЙПХ хизмати автомобили яқинида портлаш содир бўлди. Тергов қўмитасига кўра, полициячилар шубҳали шахсни текширишга яқинлашган пайтда портловчи қурилма ишга тушган.

Оқибатда 24 ва 25 ёшли икки полициячи олинган жароҳатлардан ҳалок бўлган. Уларга яқин турган яна бир шахс ҳам вафот этган. Маълумотга кўра, у портловчи қурилмани ўрнатишда гумон қилинган шахс бўлиши мумкин.

Айрим манбалар портлашни содир этган шахс фирибгарлар таъсирига тушган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда, аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Киритилди: Бугун 16:28. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!