Москва ғарбида олтита қотил Махачқалъа (Доғистон) фуқаросига ўқ узди. Бу ҳақда "Московский комсомолец" телеграм канали хабар берди.
Қотиллик Магнолия дўкони яқинидаги Кутузов проспектида содир бўлган. Нашр манбасининг аниқлик киритишича, фақат иккита қотил ўқ узган.
Марҳум — 28 ёшли Ҳасан Абдуллаев тез ёрдам машинаси келгунча вафот этди. Қотилликнинг сабаблари ҳозирча номаълум.
"112" телеграм канали хабарига кўра, ҳодиса юзасидан жиноий иш очилган, қотиллар қидирилмоқда.