Бугун 24 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

A A A
Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Москва вилоятининг Раменск шаҳрида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Ижтимоий тармоқлар Раменск шаҳрида мигрантлар оммавий муштлашув уюштиргани ҳақида хабар бермоқда. Мазкур ҳолат бўйича Москва вилояти Давлат тергов бошқармасининг тергов органлари томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 213-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди», — дейилади бошқарма хабарида.

Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга терговнинг бориши ва жиноятнинг аниқланган ҳолатлари тўғрисида ҳисобот тақдим этилади. Мурожаатда маҳаллий аҳоли бу борада ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий давлат идораларига бир неча бор мурожаат қилгани, аммо ҳалигача муҳожирларга нисбатан чора кўрилмагани алоҳида таъкидланган.

Киритилди: 00:45 02.09.2024. Ўқилди: 3616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!