Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Москвада иккинчи Россия-Африка саммити бўлиб ўтади

Москвада иккинчи Россия-Африка саммити бўлиб ўтади

Иккинчи Россия-Африка саммити 2023 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши режалаштирилган, бу ҳақда Россия ТИВ хабарида айтилади.

Россия президентининг Яқин Шарқ ва Африка бўйича махсус вакили, ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Сенегалнинг Москвадаги элчиси Жан-Батист Тиатти Тин тадбирга тайёргарликни муҳокама қилди.

“Москва ва Дакарнинг БМТ ва бошқа халқаро платформаларда сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш ва принсипиал позицияларини мувофиқлаштириш нияти билдирилди. Шу нуқтаи назардан, 2023 йил ёзида бўлиб ўтадиган иккинчи Россия-Африка саммитига тайёргарликнинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтилди”, — дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ Россия ТИВ вакили Мария Захарова тадбир Санкт-Петербургда бўлиб ўтишини маълум қилганди.

Киритилди: 15:35 06.09.2022. Ўқилди: 2320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!