Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган мигрантларга қарши жиноий иш қўзғатилмоқда

A A A
Москвада ҳарбий хизматдан бўйин товлаган мигрантларга қарши жиноий иш қўзғатилмоқда

РФ Тергов қўмитаси Москва бўлими Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларга нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаш бўйича 22 та жиноят иши қўзғатди, деб хабар беради Тергов қўмитаси матбуот хизмати.

Идоранинг Telegram-каналида берилган хабарга кўра, 80 дан ортиқ киши Россия қуролли кучлари сафига ҳарбий хизматга жўнатилган.

Тергов қўмитасида қайд этишларича, Москвадаги ҳарбий комиссариатлар билан биргаликда «ҳарбий хизматдан бўйин товлаётган шахсларни аниқлаш мақсадида» чақирилувчиларнинг шахсий ҳужжатлари ўрганилмоқда. Идора маълумотларига кўра, мазкур иш доирасида «бўйин товловчиларнинг Россия Федерацияси фуқаролигини олиши қонунийлиги текширилади».

Қўмита қонунчиликка кўра, агар шахс «ҳарбий ва муқобил давлат хизматидан бўйин товлаган бўлса» РФ фуқаролиги тугатилиши ҳақида огоҳлантирган.

Киритилди: 10:38 30.10.2023. Ўқилди: 2343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!