Москвада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Буюк Британиянинг Россиядаги элчихонаси ҳудудига кирмоқчи бўлган чет эл фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради маҳаллий ОAВ.
Ҳодиса 21 август куни юз берган. Эркак ҳужжатларни панжара устига ташлаб, Буюк Британияга кўчиб ўтишга ёрдам бериш ҳақида бақира бошлади.
Қоидабузар Ўзбекистон фуқароси бўлган. У тергов учун полиция бўлимига олиб кетилган.