Москванинг жануби-ғарбий қисмида автомашина билан содир бўлган ҳодисадан сўнг қотилликка уриниш бўйича иш очилди. Ушбу ҳодиса натижасида уч киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, портловчи қурилма машина тагида ишга тушган.
Жиноий иш доирасида бир қатор экспертизалар, жумладан, портловчи моддалар бўйича ҳам экспертиза тайинланади.