Бугун 1 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Москва Зеленскийни обрўсизлантиришга уринишларни кучайтирди

Москва Зеленскийни обрўсизлантиришга уринишларни кучайтирди

Москва Зеленскийни обрўсизлантиришга уринишларни кучайтирди.

Бу ҳақда CNN АҚШ разведкаси ва Байден маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорларига таяниб хабар бермоқда.

Россиянинг Володимир Зеленскийга қарши дезинформация кампанияси сўнгги ойларда сезиларли даражада кучайди. Бу Украина Қуролли кучларининг фронтнинг шимоли-шарқий қисмида мудофаа чизиғини сақлаб қолишга қизғин уринишлари фонида авж олди.

Исмини ошкор этмаган амалдорнинг сўзларига кўра, дезинформациялар оқимининг кучайиши Зеленскийнинг 2 йилдан ортиқ давом этаётган уруш даврида президент сифатидаги самарали фаолияти билан боғлиқ.

Москва дезинформациянинг иккита йўналишини ривожлантирмоқда: Украина Қуролли кучларининг Авдеeвкадан оғриқли тарзда олиб чиқилиши ва қолдирилган президентлик сайлови.

Киритилди: 08:38 16.05.2024. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!