Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Москва вилоятига дронлар ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Москва вилоятига дронлар ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Яна олти киши жароҳатланди, дея маълум қилди губернатор Андрей Воробёв.

Новосёлок саноат ҳудудида дрон тушиши оқибатида бир нечта ёнғин чиқди, жумладан, омборхонада ёнғин юз берди. Шунингдек, электр подстанцияси ва маъмурий бинога зарар етказилган.

Ижтимоий тармоқларда дронларнинг, тахминларга кўра, "Wildberries" омборлари устидан учиб ўтаётгани акс этган видеокадрлар тарқалди.

​Губернаторнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар ҳаво ҳужумини қайтаришни давом эттирмоқда. Дронлар Волоколамск, Клин ва Серебряные Пруды округларида ҳам қайд этилмоқда.

Киритилди: 12:18 04.08.2026. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!