Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Грузияда сўнгги икки ҳафта ичида учинчи марта блэкаут юз берди

Грузияда сўнгги икки ҳафта ичида учинчи марта блэкаут юз берди

Тбилиси ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари электрсиз қолди. Бу сўнгги ҳафталардаги учинчи йирик блэкаут бўлди.

5 август куни кечқурун Грузияда кенг кўламли электр таъминоти узилиши юз берди. Тбилиси, Ахалкалаки, Ахалцихе ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари ҳамда аҳоли пунктларида электр энергияси ўчиб қолди.

Маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг хабарларига кўра, электр таъминоти маҳаллий вақт билан тахминан соат 20:10 да тўхтаган. Ҳозирча авария сабаблари ва электр таъминоти қачон тикланиши ҳақида расмий изоҳ берилмаган.

Бу Грузияда сўнгги икки-уч ҳафта ичидаги учинчи йирик блэкаут ҳисобланади. Аввалги узилишдан сўнг «ИнгуриГЭС» директори Леван Мебония ҳодиса сабаби 500 кВ кучланишдаги «Имерети» электр узатиш линиясидаги авария бўлганини, бу эса бутун энергетика тизими ишида узилишларга олиб келганини маълум қилган эди.

Georgian Energy Network Corporation (GENC)нинг дастлабки баҳоларига кўра, сўнгги 18 ой ичида «Имерети» линияси 11 марта ўчган, бироқ аввалги ҳолатларда бу кенг кўламли электр таъминоти бузилишига олиб келмаган.

Киритилди: 22:48 05.08.2026. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!