Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Москва ва Вашингтон Россия газини Европага етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Москва ва Вашингтон Россия газини Европага етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Вашингтон ва Москва вакиллари Россия газини Европага етказишни тиклаш имконияти бўйича музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, «Москванинг ЕИ газ бозоридаги ролини тиклаш РФ президенти Владимир Путин билан тинчлик сулҳини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин». Газ етказиб беришни тиклашда АҚШнинг иштироки Россияга Европада «сиёсий қаршиликларни» енгишга, Вашингтонга эса таъминот ҳажмини назорат қилиш имкониятини бериши мумкин.

Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва РФ президентининг хориж давлатлари билан инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев Россия—Украина урушини тўхтатиш бўйича музокаралар давомида газ етказиб бериш масаласини ҳам муҳокама қилган.

Музокаралар давомида Москва ва Вашингтон вакиллари томонидан АҚШдаги инвесторларнинг «Шимолий оқим» ёки «Газпром» билан боғлиқ лойиҳалардаги иштироки ҳам муҳокама қилинган. Вариантлардан бири сифатида Россия газини Америка компанияси сотиб олиши, кейин эса уни Европага импорт қилиш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Январь ойида Financial Times Европа Иттифоқидаги амалдорлар ЕИ давлатлари Россия газини харид қилишни тиклаш имкониятини муҳокама қилишни бошлагани ҳақида ёзганди.

Киритилди: 10:59 11.05.2025. Ўқилди: 887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!